Жаҳон | 19:23 / 02.10.2023
8865
2 дақиқада ўқилади

Японияда Абэ ўлими можаросига алоқадор диний фирқа тарқатиб юборилади 

Ҳукумат собиқ бош вазир Синдзо Абе ўлдирилиши билан боғлиқ можарога алоқадор диний фирқа фаолиятини суд орқали тугатмоқчи. 

Фото: Reuters

Япония ҳукумати тез орада «Бирлаштириш черкови» диний ташкилотини тарқатиб юборишни талаб қилиб, судга мурожаат қилади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Kyodo хабар берди. 

Қарор «шубҳали амалиётлар», шунингдек, ташкилот билан эҳтимолий алоқалари учун ўлдирилган собиқ бош вазир Синдзо Абэ туфайли қабул қилинган. 

Kyodo манбасига кўра, ҳукумат ҳужжатларни 12 октябргача тайёрлаб, кейин Токио судига даъво аризасини топширишни режалаштирган. Ҳужжатларда «катта хайрия маблағлари олиш» «Бирлаштириш черкови» томонидан босим ўтказилгани ҳақида хабар берган жабрдийдаларнинг маълумотлари мавжуд. 

Бу ҳаракатлар Япониянинг диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунини бузиш сифатида баҳоланмоқда. Суд бундай ташкилотнинг «жамоат фаровонлигига жиддий зарар етказгани» исботланса, тарқатиб юбориши мумкин. 

«Бирлаштириш черкови» 1954 йилда Жанубий Кореяда ташкил этилган. Унинг бутун дунё бўйлаб 5 миллиондан 7 миллионгача аъзоси бор. Агар у Японияда тарқатиб юборилса, диний ташкилот мақомини йўқотади ва солиқ имтиёзларидан маҳрум бўлади, лекин юридик шахс сифатида фаолият юрита олади. 

Синдзо Абэ 2022 йил 8 июлда омма олдида нутқ сўзлаганида отиб ўлдирилган. Қотилликда гумонланаётган Тецуя Ямагами бош вазирни ўз оиласини «банкрот қилган» «Бирлаштириш черкови» билан алоқадор деб ҳисоблаган. Қайд қилинишича, Ямагамининг онаси ташкилотга 670 минг доллар хайрия қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти