Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Досе»: Россияда махфий объектларнинг манзили очиқ эълон қилинмоқда
Электр таъминотидан узиб бўлмайдиган махсус электр истеъмолчиларининг рўйхатлари Россия минтақалари сайтларида эълон қилинди, деб маълум қилди «Досе» маркази. Улар кўплаб махфий разведка объектлари ҳақида маълумот беради.
«Досе» маркази Россия минтақавий маъмуриятлари веб-сайтларида махфий объектлар - Мудофаа вазирлиги, «ФСО», «ГРУ», Ички ишлар вазирлиги ва Федерал жазони ижро этиш хизматининг ҳарбий қисмлари, муассасалари ва ташкилотлари ҳақида маълумот тўпланган, улар жойлашган манзиллар ёзилган ҳужжатларни топди. Нашрнинг 2 октябр, душанба куни ёзишича, бу ҳужжатлар - ҳеч қандай шароитда электр таъминотидан узиб бўлмайдиган махсус электр энергияси истеъмолчиларининг рўйхати.
Шу билан бирга, журналистларнинг қайд этишича, бундай маълумотлар қонуний равишда давлат сири ҳисобланади ва уни ошкор қилиш Жиноят кодексининг 283-моддаси билан тақиқланади. Айни пайтда, Москва мэрияси веб-сайтида эълон қилинган 434 саҳифали ҳужжатнинг аксарият саҳифалари мазмуни ҳеч қандай сирни ўз ичига олмайди: булар тиббиёт муассасалари, Россия темирйўллари ва метро объектлари, алоқа инфратузилмаси, федерал ва шаҳар ҳокимиятлари ва бошқалар.
«Досе»нинг ёзишича, махфий объектларнинг энг катта концентрацияси пойтахтнинг Хорошево-Мневники туманидаги алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд - Серебрянний Борда тўпланган. У ерда «СВР»га тегишли ҳарбий қисм объектлари, шунингдек, «мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш» ва «хизмат дачасини бошқариш» учун мўлжалланган ҳудудлар мавжуд.
Суриштирувчилар таъкидлашича, Москва рўйхатининг «Махсус гуруҳи»дан «ФСО»га тегишли бўлган баъзи объектлар, очиқ маълумотларга кўра, Москва черковлари ҳудудларига тегишли.
Хусусий квартиралар ҳам «Махсус гуруҳ»га киритилган
Бундан ташқари, Сергей Собянин томонидан тасдиқланган махсус электр истеъмолчилари рўйхатида махфий идоралар ходимлари рўйхатга олинган манзиллар мавжуд. Ҳужжатда, хусусан, Профсоюзная кўчасидаги 91-сонли турар жой биносида Ташқи разведка хизматига ажратилган иккита аниқ квартира кўрсатилган. «Жан-Жак» кафеси жойлашган Столешников кўчасидаги бино «ФСО» билан боғлиқ бўлиб чиқди.
Шунга ўхшаш рўйхатлар Россия бошқа минтақалари ҳокимиятларининг интернет саҳифаларида ҳам мавжуд ва уларни тузиш тамойиллари фарқланади. Шу тариқа, «Приморе ўлкасида Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг манзиллари батафсил ва аниқ кўрсатилган, аммо рақамлар ва бўлинмаларнинг номларисиз», дейилади маълумотда. «Рамзан Қодиров томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра, Чеченистон тинчлик қўрғони ҳисобланади: рўйхатда фақат касалхоналар, мактаблар ва болалар боғчалари бор - бирорта ҳам ҳарбий қисм йўқ. Аммо Шимолий Осетия-Аланияда деярли ҳар бир қишлоқда «ФСБ» назоратидаги «объектлар» бор», деб ёзади «Досе» маркази.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025