Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон КС президентга импичмент бўйича бир қарорга кела олмаяпти
Конституциявий суднинг президент импичменти бўйича йиғилиши бугун давом этади.
Гуржистон Конституциявий суди 3 октябр кунги йиғилишида президент Саломе Зурабишвилига импичмент эълон қилиш бўйича қарор қабул қилмади.
Конституциявий суд тақдимномани 4 октябр, чоршанба куни кўриб чиқишда давом этади.
Суд мажлиси маҳаллий вақт билан соат 11:00 да (Тошкент вақти билан 12:00) бошланиши режалаштирилганди.
Кеча олти соат давом этган йиғилишда ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси раҳбари Ираклий Кобахидзе иштирок этди.
Саломе Зурабишвилининг ўзи суд мажлисида иштирок этмади.
Сентябр ойи бошида ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси вазирлар маҳкамаси рад жавобига қарамай, Европага амалга оширилган сафари туфайли президент Саломе Зурабишвилига қарши импичмент жараёнини бошлаган эди.
Мавзуга оид
18:09 / 01.07.2026
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Гуржистонда бўлади
08:45 / 25.06.2026
ЕКПА Гуржистон ҳукуматини мухолифатга босимни тўхтатишга чақирди
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026