Жаҳон | 08:41 / 04.10.2023
7162
2 дақиқада ўқилади

Кремл сайловолди кампания қачон бошланишини билмаслигини маълум қилди

«Коммерсант» нашри: Путин ноябр ойидаёқ янги президентлик муддатига номзодини эълон қилиши мумкин. Аммо Песковда «бундай маълумотлар йўқ».

Фото: Дмитрий Азаров / Коммерсантъ

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков президентлик кампаниясининг ноябр ойида расман бошланиши ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди. «Тўғрисини айтсам, менда бундай маълумотлар йўқ», деди у 3 октябр, сешанба куни бўлиб ўтган пресс-колл чоғида тегишли саволга жавоб бериб.

Аввалроқ «Коммерсант» газетаси Россия президенти маъмуриятига яқин манбаларга таяниб, норасмий президентлик кампаниясининг бошланиши ноябр ойига мўлжаллангани ҳамда «Россия» халқаро кўргазма форуми очилишига тўғри келиши айтилган мақолани эълон қилди. Нашрнинг таъкидлашича, эҳтимолий сценарийлардан бирига кўра, Владимир Путин янги президентлик муддатига ўз номзодини айнан шу платформада – Россиянинг барча ҳудудлари иштирок этадиган тадбир доирасида очиқ эълон қилиши мумкин.

Ноябрдаги старт - президентлик кампаниясини бошлаш вариантларидан бири

Шу билан бирга, нашр манбалари таъкидлашича, Путиннинг ноябр ойида янги муддатга сайланиш ниятини эълон қилиши президентлик кампаниясини бошлашнинг бир нечта вариантларидан бири, холос.

Қонуний жиҳатдан, президентлик сайлови кампанияси улар Федерациялар кенгаши томонидан тайинланган пайтдан бошланади. Қонунга кўра, бу қарор 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтадиган овоз бериш кунига 100 кундан кечиктирмай ва 90 кундан кечиктирмай қабул қилиниши керак. Яъни, сайловлар 8 декабрдан 18 декабрга қадар белгиланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид