Ўзбекистон | 15:18 / 04.10.2023
33827
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти собиқ ҳокими Тўлқин Жабборов вафот этди

Наманган вилоятини 1996−2004 йилларда бошқарган ҳоким Тўлқин Жабборов 73 ёшида вафот этди. 

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Давлат ва жамоат арбоби, Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Тўлқин Жабборов оғир хасталикдан сўнг 73 ёшида вафот этди.

Тўлқин Жабборов 1950 йилда Учқўрғон туманида туғилган. 1996–2004 йилларда Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. 2000–2005 йилларда Олий Мажлис депутати этиб сайланган. 2001 йилдан Ўзбекистон аёллар футболи ассоциацияси раиси бўлган.

«У раҳбарлик қилган йилларда асосий эътибор қишлоқ хўжалигига қаратилган бўлишига қарамай, барча соҳаларда вилоят учун самарали натижаларга эришилган.

Тўлқин Жабборов раҳбарлигида қурилиш соҳасида ҳам салмоқли ишлар қилинган. Наманган шаҳрига кўрк бериб турган «Паҳлавон» спорт мажмуаси бунёдкорлик салоҳияти амалдаги ифодаси сифатида вилоят спортининг «ташриф қоғоз»ларидан бирига айланган. 

«Навбаҳор» футбол жамоаси ўз тарихида ягона бўлиб турган Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

 

Мавзуга оид