Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи бошланди
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифнинг биринчи манзили – Қозон шаҳрига келди.
Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Россия ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон раиси Рустам Миннихонов кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади.
Эртага, 6 октябрь куни, Москвада бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-ҳуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Мавзуга оид
09:31
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
14:56 / 17.11.2024
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024