Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида вафот этди
6 октябр куни жисмоний тарбия дарси вақтида 6-синф ўқувчиси кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган. Юнусобод туманидаги 7-сонли клиник шифохонада тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, ўқувчи вафот этган.
Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги мактабда ўқувчи жисмоний тарбия дарси вақтида вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 259-мактабда юз берган.
2023 йил 6 октябр куни соат 11:10 ларда дарс жадвали асосида 6-д синфида 4-соат жисмоний тарбия дарсида жисмоний тарбия ўқитувчиси М.К. йиллик иш режасига асосан «Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш» мавзусида дарс ўтаётган бўлган.
Маълум қилинишича, шу вақтда синф ўқувчиси, 2011 йил 23 мартда туғилган М.С. кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган.
Ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай у вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, М.С.га юракнинг рефлектор тўхташи, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, юрак гипертрофияси, юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси нохуш ҳолат оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмган ўқувчининг ота-онаси ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Мавзуга оид
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026
“Пешлавҳани уч марта ўзгартиришга тўғри келди” — тадбиркорлар Тошкент дизайн-кодидан нега норози?
22:59 / 26.04.2026
Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти 5 кунга тўхтатилади
18:45 / 25.04.2026