Жамият | 13:48 / 09.10.2023
15412
4 дақиқада ўқилади

Ҳаво ифлосланиши инсон соғлиғини қандай қилиб ёмонлаштиради?

Ифлос ҳаводан доимий нафас олиш инсон организмида, ҳатто ўпкада ҳам яллиғланиш содир бўлишига олиб келади. Бу иммунитет тушишига ва нафас йўллари ҳамда сурункали касалликларга тез чалинувчан бўлиб қолишга сабаб бўлади.

Бугунги кунда аҳоли зич яшайдиган, кам даромадли ҳудудларда одамлар кўпинча астма, саратон, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва бошқа турли касалликлардан азият чекади. “Соғликдаги бу ҳолатларга организмда кузатиладиган яллиғланишнинг боғлиқлиги бор”, дейди АҚШ атроф-муҳит эпидемиологи Жейн Клогерти.

Ҳафо ифлосланишининг инсонга таъсири бўйича ўтказилган йирик тадқиқотга кўра, ҳаво ифлосланиши муҳитида доимий яшаш яллиғланишни келтириб чиқаради ва соғликда турли муаммолар юзага чиқишига сабаб бўлади. Ҳозир иқлим ўзгариши туфайли кўплаб ёнғинлар содир бўлаётган, Ўзбекистон шароитида эса чанг бўронлари кўтарилаётган, йўллар ёқилғи билан юрадиган машиналарга тўла бўлган замон. Олимлар ифлосланган ҳавода нафас олиш иммун тизимига таъсир қилиши ва танада яллиғланишни келтириб чиқаришини ўрганди.

- Тошкентда чанг сабаб ифлосланган об-ҳаво

Ифлос ҳаво қандай бўлади?

Ҳавонинг ифлосланиши – турли хил манбалардан келиб чиқадиган турли ўлчамдаги ва таркибдаги газлар ва зарраларни ўз ичига олади. Бунинг таркибига завод ва машиналарда ишлатиладиган ёқилғи ва газ зарралари ёки ўрмон ёнғинлари, вулқон ва қум бўронлари зарралари киради.

Саноат тутунлари

Ифлосланган ҳаво таркибида олтингугурт диоксиди, озон, қўрғошин кабилар бўлиши мумкин. Ёқилғилардан фойдаланиш зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқишига ҳам сабаб бўлади. Кўплаб тадқиқотларга кўра, бундай ҳавода доимий нафас олиш нафас йўллари, юрак-қон томир касалликлари, неврологик муаммолар, саратон ва эрта ўлимнинг сабабчиси бўлиши мумкин.

Ифлосланган муҳитда яшаш инсонларни инфекцион касалликларга, жумладан, коронавирусга нисбатан таъсирчан қилиб қўяди. 2020 йилдан бери олиб борилган тадқиқотларга кўра, қаерда ҳаво ифлосланиши кўрсаткичи юқори бўлса (ҳатто вақтинча бўлса ҳам), ўша ерда COVIDʼдан зарарланиш, ўлим ва асорат қолиши кўрсаткичи юқорироқ бўлган. 2020 йилнинг мартидан то декабргача олиб борилган тадқиқотда ўрмон ёнғинлари тутуни кузатиладиган Калифорния, Орегон ва Вашингтон штатларида коронавирусдан зарарланиш 20 мингтага кўпроқ, ўлим ҳолати эса 750 тага ортиқлиги аниқланган.

ўрмон ёнғинлари сабаб тутун ичида қолган шаҳар

Организм қандай зарарланади?

Ифлос ҳаво яллиғланишни рағбатлантиради. Ифлосланиш зарраси танага кирганда туғма иммунитет реакцияси кучаяди, бунда ёт жисмга қарши курашиш жараёни содир бўлади ва организмда яллиғланишни келтириб чиқарадиган ситокинлар ҳамда бошқа молекулалар ишлаб чиқарилади. Ифлос ҳаво заррачалари ўпкага ҳам жойлашиб олиши ва у ерда ҳам яллиғланишни ҳосил қилиши мумкин.

Ифлосланиш сабаб микро метал заррачалари ёки бошқа моддалар қон таркибига ҳам тушиб қолиши ва улар токсик таъсирга эга бўлиши мумкин.

2021 йилги тадқиқотга кўра, ифлос ҳавонинг зарралари ва газлар организмга киргач тананинг турли қисмларида ҳаракатланади. Бу зарралар нафас йўллари, қонга ва бошқа органларга кирса, улар кўрсатадиган таъсир ўзаро боғланган бўлади.

Ифлос ҳаво заррачалари инсон ўпкасида яллиғланиш ҳосил қилиш давомида ҳужайраларни зарарлайди ва ўлдиради. Бу лабораторияда ҳайвон ҳужайраларини ўрганиш жараёнида аниқланган. Ўлик ҳужайралар эса ўз навбатида кўпроқ яллиғланишга сабаб бўлади. Бундан етган зарар, организмдаги ифлослантирувчи моддалар ва яллиғланиш натижасида иммунитет пасаяди. Иммунитет пастлиги сабаб эса сурункали касалликлар ва нафас йўллари инфекциялари хавфи ортади.

Мавзуга оид