Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда антициклон таъсирида ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари ошиши мумкин
Мамлакат ҳудудига совуқ антициклон босқичма-босқич кириб келиши кутилмоқда. Атмосферада ҳаво алмашинуви заифлашиши оқибатида 3 кун давомида ҳавода ифлословчи моддалар ва майда заррачалар (PM2.5/PM10) тўпланиши эҳтимоли бор.
Фото: Kun.uz
Мамлакат ҳудудига совуқ антициклон кириб келмоқда. Ушбу жараён босқичма-босқич кечади ва антициклон кириб келиш даврида атмосферада ҳаво алмашинуви заифлашади. Натижада, атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ҳамда майда заррачаларнинг (PM2.5/PM10) тўпланиши кузатилиши мумкин. Бу эса ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг ошишига олиб келиши эҳтимол. Мазкур ҳолат 3 кун давомида сақланиб туриши айтилмоқда.
Шундан сўнг антициклон таъсири кучайиб бориши кутилмоқда. 16–17 январ кунларига бориб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиши, кундузги ҳароратлар ҳам тушиши, тунги ва эрталабки соатларда совуқ янада кучайиши мумкин.
Шу билан бирга, антициклон фонида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик ҳам прогноз қилинмоқда. Ёғингарчиликлар ёмғир ёки қор кўринишида қайд этилиши мумкин. Шунингдек, ёғингарчилик ва шамол атмосферада тўпланиб қолган майда заррачаларнинг “ювилиши”га сабаб бўлиб, айрим вақтларда ҳаво сифати бироз яхшиланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:57 / 01.04.2026
Нафас олиш имконсиз – кичик ҳинд шаҳри дунёда энг ифлос ҳавога эга экани маълум бўлди
13:50 / 31.03.2026
Тошкентда саноат зоналари ташкил қилишга мораторий эълон қилинди
17:48 / 30.03.2026
“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади
16:48 / 24.02.2026