Қашқадарёда 4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Истеъмолга яроқсиз гўштларни икки нафар шахс ISUZU юк машинасида Самарқандга олиб кетаётганида тўхтатиб қолинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” юк машинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар О.Х. ва Ж.В. жами 4 тонна истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган. Маҳсулот ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

08:41 / 29.05.2025
Кўп қаватли "дом"ларда ҳисоблагич ўрнатмасдан газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”

22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?

12:15 / 10.05.2025