Ўзбекистон | 07:24 / 10.10.2023
8190
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда айрим кўчалар автомобил қатнови учун ёпилади

Яшнобод туманида тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари йўл қатновининг маълум қисми ёпилган ҳолда ўтказилади.

Фото: Kun.uz

10 октябрдан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманида қатор кўчалар бўйлаб автомобил йўл қатновининг маълум қисмини ёпган ҳолда тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари олиб борилади.

Бунда, Ашрафий ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бирлашган ва Иззат кўчалари чорраҳасигача - диаметри 600 мм ва узунлиги 60 м қувурлар алмаштирилади.

Автомобил қатнов йўли Ашрафий ва Иззат кўчалари чорраҳасидан Бешариқ ва Иззат кўчалари чорраҳасигача ёпилади.

Мазкур ишлар иссиқ сув таъминоти истеъмолчиларига чекловларсиз амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид