Ўзбекистон | 22:34 / 11.10.2023
11127
1 дақиқада ўқилади

ОТБ Ўзбекистонда электромобилларни оммалаштириш учун маблағ ажратади 

«Электромобиллик дастури»га 170 млн доллар йўналтирилади. 

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашди. Учрашувда Яшил иқлим фондининг «Электромобиллик дастури»ни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилган. 

Қайд этилишича, Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган мазкур дастурни молиялаштириш бўйича таклиф этилаётган маблағ 170 млн АҚШ долларини (заём маблағининг 65 млн доллари грант ва қолган 105 млн доллари қарз) ташкил этади. 

Тижорат электромобилларини оммалаштиришдаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ушбу дастур, электробуслар паркини ва ёрдамчи инфратузилмани жойлаштириш, жамоат транспорти тизимини яхшилаш ҳамда унинг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, электромобилларни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи 4 та йўналишни ўз ичига олади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид