Uzbekistan Airways Исроилга 12 октябрдаги авиақатновини давом эттиради
Ўзбекистон элчихонасига кўра, кейинги авиақатновлар тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
Аввалроқ элчихона Uzbekistan Airways 12 октябрдан бошлаб Тошкентдан Тел-Авивга парвозларни вақтинча тўхтатиши ҳақида хабар жойлаштирганди.
Унда қарор «ҳозирги хавфсизлик талаблари» туфайли қабул қилинди», дейилганди.
Кейинчалик ушбу хабар олиб ташланиб, қатновлар давом эттирилиши тўғрисида бошқа маълумот эълон қилинди.
Бундан олдин Ўзбекистон элчихонаси Исроил ва Ғазо секторидаги можаро ҳудудларида мажбуран ушлаб турилганлар орасида ватандошлар борлиги ҳақида дипломатик миссияга маълумот келиб тушмаганини маълум қилганди.
Исроилда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади ва вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланади.
Мавзуга оид
08:28
Исроил мудофаа вазирининг истеъфоси: минглаб кишилар намойишга чиқди
23:30 / 05.11.2024
Бинямин Нетаняҳу Исроил мудофаа вазирини лавозимдан олди
16:18 / 05.11.2024
Исроилнинг уруш жиноятлари учун рамзий «Ғазо трибунали» тузилди
15:50 / 05.11.2024