Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААдан Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Наманганга парвозлар йўлга қўйилади
БААдан Тошкент шаҳри билан бир қаторда, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Наманган шаҳарларига ҳам авиапарвозлар қўйилиши мумкинлиги айтилди.
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов БАА Фуқаро авиацияси бош идораси директори Саиф Муҳаммад Ал Сувайдий билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги мавжуд авиақатновлар сонини ошириш, берилган сўровларни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириш ҳамда келгусида ўзаро манфаатли қатновларни ҳудудий аэропортларга ҳам йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Саиф Муҳаммад ас-Сувайдий икки давлат ўртасидаги парвозлар мавсумийликдан келиб чиқиб, 2023 йилда 46 тагача етганини маълум қилди. У, шунингдек, Амирликлар томони парвозлар сонини янада оширишдан манфаатдорлигини билдирди.
Мамлакат дипломатлари, ўз навбатида, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, сайёҳлик соҳасидаги ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот берди. Тошкент шаҳри билан бир қаторда Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Наманган шаҳарларига янги парвозларни йўлга қўйиш ва мавжудлари сонини ошириш, БАА авиакомпаниялари нафақат Амирликлардан, балки Яқин Шарқ давлатларидан сайёҳларни ташишда кўприк вазифасини бажариши мумкинлиги қайд этилди.
Бўлиб ўтган учрашув сўнгида томонлар икки давлат ўртасидаги парвозлар сонини ошириш бўйича музокараларни давом эттириш, элчихона кўмагида тегишли компания ва ташкилотлар билан маслаҳатлашувларни ташкил этиш бўйича келишиб олди.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026