Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Андижонда вилоят ФВБ бошлиғи ўзгарди
Наманган ва Андижон вилоятларида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Бунёд Эгамназаров Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Ботир Ашуров Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ботир Ашуров Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026