Ўзбекистон | 20:51 / 16.10.2023
7692
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди 

Ўзбекистон президенти Пекинда «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форумида иштирок этади. 

Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. 

Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форумида иштирок этади. Шунингдек, ХХР раиси Си Жинпинг ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Ҳунин билан музокара ўтказади. 

Бундан ташқари, форму доирасида бошқа иккитомонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид