Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Си Жинпинг Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг билан бўлган телефон суҳбати давомида Украинадаги урушни муҳокама қилгани ҳақида хабар берди. Си Украинада тинчликка эришишни тезлаштиришга чақирди ва Трампга Пекиннинг Тайван масаласидаги позициясини эслатди. Давлат ташрифларини алмашиш режалаштирилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни, 24 ноябрда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг билан телефон орқали суҳбатлашганини ва улар «Украина ва Россияни ҳам ўз ичига олган ҳолда кўплаб мавзуларни муҳокама қилганини» ёзди. Трамп суҳбатни «жуда яхши» деб атади. Украинадаги урушнинг айнан қайси жиҳатлари муҳокама қилинганига Оқ уй раҳбари аниқлик киритмаган.
Суҳбатда тилга олинган бошқа мавзулар қаторида АҚШ президенти фентанил гиёҳвандлик моддасига қарши кураш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ҳам санаб ўтди. «Бизда Хитой билан муносабатлар жуда ҳам мустаҳкам», — дея таъкидлади у.
Республикачининг сўзларига кўра, Си уни апрел ойида Пекинга таклиф қилган. Жавобан Трамп Хитой раҳбарини 2026 йил майидан декабригача бўлган даврда АҚШга ташриф буюришга чорлаган.
Хитойнинг «Синхуа» давлат ахборот агентлиги суҳбат бўлиб ўтганини тасдиқлаб, хабар беришича, Си Жинпинг Трампга Пекиннинг Тайван бўйича позициясини етказган.
«Икки раҳбар шунингдек Украинадаги инқирозни муҳокама қилди. Си Жинпинг Хитой тинчликка хизмат қиладиган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва томонлар мумкин қадар тезроқ яқинлашиб, адолатли, мустаҳкам ва мажбурий тинчлик келишувига эришишига умид билдирди, шу орқали инқирозни илдизи билан ҳал қилиш зарурлигини қайд этди», — дейилади «Синхуа» хабарида.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
14:07 / 14.06.2026