Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Rolls-Royce 2,5 минг ходимини ишдан бўшатади
Ходимлар сонини қисқартириш компаниянинг янги раҳбарлари томонидан қўлланаётган самарадорликни ошириш бўйича стратегиянинг бир қисми экани таъкидланмоқда.
Rolls-Royce (RR.L) компанияси бизнесни оптимизация қилиш йўлида 2,5 минг ишчиси билан хайрлашишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Компания сўнгги 10 йил ичида бир неча марта ходимларини ишдан бўшатди. Бу даврда тизимдаги ўзгаришлар сабаб 13 минг ишчи ўрни қисқартирилди.
2023 йил январида Rolls-Royce бош директори лавозимини эгаллаган Туфан Эргинбилгич компания муаммоларини бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Боиси Rolls-Royce кенг фюзеляжли самолётлар секторида асосий рақобатчиси General Electric’га рақобатни бой бериб келмоқда.
17 октябр куни эълон қилинган баёнотда 42 минг ходимнинг 2,5 минги ишдан олиниши айтилган.
«Бу самарадор, рақобатбардош, барқарор Rolls-Royce’ни яратиш учун кўп йиллик трансформация йўлидаги яна бир қадамдир», — дейди Эргинбилгич.
Rolls-Royce қайси мамлакатдаги ишчилари қисқартирилиши ҳақида маълумот берган. Компаниянинг Буюк Британияда 21 минг, Германияда 11 минг, АҚШда эса 5,5 минг ходими бор.
Маълумот учун, Rolls-Royceʼнинг двигателлари, тизимларидан Airbus 350, Boeing 787 каби самолётлар, шунингдек, кемалар, сувости кемалари, энергия ишлаб чиқариш соҳаларида фойдаланилади.
Reuters’га кўра, узоқ масофали рейсларнинг қайта тикланиши, янги бош директорнинг стратегияси сабаб жорий йил Rolls-Royce’нинг акциялари 130 фоиздан кўпроққа қимматлаган.
Мавзуга оид
17:30 / 01.04.2026
“Ўз ишхонасига бегоналар”: метрополитен ходимлари иш жойларига киритилмади
14:09 / 16.01.2026
Энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади
14:21 / 21.06.2025
"Америка овози" яна ходимлари сонини қисқартиради
14:33 / 01.12.2024