19:00 / 21.10.2023
4609
Реклама

Ucell VoLTE/ViLTE технологияларини ишга туширмоқда

Фото: Ucell

Ucell замонавий технологияларни тизимга жорий этишда давом этмоқда. Бу сафар абонентларга юқори сифатли овоз ва тасвир узатиш ҳамда тезкор овозли ва видео қўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи VoLTE/ViLTE хизматларини ишга туширмоқда.

Технологиянинг ишга тушиши мижозларнинг мулоқот тажрибасини сезиларли даражада яхшилайди. Биринчи босқичда Навоий вилоятида янги технологиялар ишга туширилиб, вилоятдаги B2C ва B2B абонентлари фойдаланиши мумкин бўлади. Кейин эса VoLTE ва ViLTE орқали аниқ овоз ва тезкор уланишлар бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилади.

Хизматлар учун тарифлар эски ҳолатда овозли ва видео қўнғироқлар учун бир хил бўлиб қолаверади.

 Маълумот:

VoLTE- тезкор уланиш ва тиниқ овозга эга қўнғироқ технологияси. Илгари қўнғироқлар учун 4G тармоғидан фойдаланганда абонент 3G/2G тармоқларига ўтиши керак эди, бу эса кечикишлар ва қўнғироқлар сифатини пасайишига олиб келиши мумкин эди. Шуни таъкидлаш керакки, VoLTE абонентга бир вақтнинг ўзида гаплашиш ва мобил Интернетдан фойдаланиш имконини беради.

ViLTE- бу бошқа мобил иловалардан фойдаланмасдан LTE тармоғидаги абонентлар ўртасида видео алоқани ўрнатувчи технологиядир. Видео сеанс учун иккала абонентда технологияни қўллаб-қувватлайдиган ва 4G тармоғининг қамров зонасида жойлашган мобил қурилмани бўлиши кифоя. Ucell Ўзбекистонда биринчилар қаторида ViLTE орқали видеомулоқот хизматини ишга туширди.

 Андрей Шишковский, Ucell бош директори:

“Ucell ҳар доим абонентларга сифатли хизматларни таклиф этади. Бунга эришиш учун биз нафақат янги инфратузилмани фаол равишда қурмоқдамиз, балки технологик етакчилик стратегиясига амал қилган ҳолда инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқиб уларни ишга туширмоқдамиз. VoLTE/ViLTE’нинг жорий этилиши абонентларнинг алоқа имкониятларини яхшилайди, уларга қўнғироқлар ва видеоқўнғироқлар вақтида аниқ овоз ва тезкор интернетдан фойдаланиш имконини беради. Ucell хизматлар сифатини оширишда давом этади ва мижозлар қулайлигини фаол равишда яхшилашни ўз олдига мақсад қилган”.

Реклама

Top