Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда фуқаролик паспортининг янги намунаси жорий этилади
Илгари чиқарилган, эски услубдаги паспорт ўз кучини сақлаб қолади.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида мамлакат фуқаросининг янги намунадаги паспортини расмийлаштириш ва бериш тартиби, ундан фойдаланиш қоидалари ҳақидаги қарорни имзолади.
Қарорда Туркманистон фуқароси паспортининг намунаси ва тавсифи, уни муомалага киритиш қоидалари келтирилган.
Шу билан бирга, қарорда тегишли асослар мавжуд бўлгандагина паспортни янгисига ўзгартириш мумкинлиги қайд этилган. Яъни, илгари чиқарилган эски услубдаги ҳужжатлар ўз кучини сақлаб қолади.
Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига бир ой муддатда қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар тайёрлаш топширилган.
Қайд этилишича, янги турдаги паспорт жорий этилиши ҳақида олдиндан хабар берилмаган. Янги паспорт нима мақсадда ишлаб чиқилгани ва у аввалгисидан қандай фарқ қилиши ҳам номаълум.
Туркманистонда паспорт 16 ёшга тўлган фуқароларга берилади. Унинг амал қилиш муддати чексиз. Фуқаро 25 ва 45 ёшга тўлганида паспортга янги фотосурат ёпиштирилади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026