Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалний судга боришдан бош тортгач, камерадан мажбуран олиб чиқилди
Алексей Навалний ёзиш учун мўлжалланган материалларидан маҳрум қилинганига норозилик билдириб, камерасини тарк этишдан бош тортди, деди сиёсатчининг тарафдори Иван Жданов.
Қамоқдаги мухолифатчи Алексей Навалний ўз камерасини тарк этишдан ва Мелеховодаги 6-сонли ахлоқ тузатиш колониясига қарши даъвоси бўйича тергов ҳаракатларига боришдан бош тортди. Сиёсатчининг тарафдори, ФБК директори Иван Ждановнинг 23 октябр, душанба куни тушунтиришича, Навалний шу тариқа барча ёзма материаллардан маҳрум бўлганига норозилик билдирмоқчи бўлган. Натижада «дубулғада бўлган хавфсизлик кучлари Навалнийнинг камерасига кириб, куч ишлатиб, уни терговчи олдига судраб кетди», — дейилади Ждановнинг Telegram’даги постида.
Навалнийнинг ўзи сақланаётган колония маъмуриятига қарши даъвоси Владимир вилояти Ковров шаҳар суди томонидан кўриб чиқилмоқда. Аввалроқ сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш 23 октябр куни Навалний суд мажлисида бўлмаганини, гарчи у одатда «Ковров судларида видео-алоқа орқали иштирок этиб келганини» айтган эди. Суд мажлиси 2 ноябрга қолдирилди.
Навалнийнинг уч адвокати ҳибсга олинди
13 октябр куни Москванинг Басманний туман суди Алексей Навалнийнинг уч адвокати - Игор Сергунин, Вадим Кобзев ва Алексей Липцерни икки ойга ҳибсга олди. Экстремистик ҳамжамиятда иштирок этганлик иши бўйича улар олти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Навалнийнинг тарафдорлари адвокатларга қўйилган айбловлар расмийларнинг мухолифатчини яккалатиб қўйиш истаги билан боғлиқ, деган фикрда.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026