Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт вазирлиги Тошкентда кузатилган тирбандликлар юзасидан изоҳ берди
Пойтахтнинг бир нечта асосий кўчаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли ҳаракат чекланиши транспорт воситалари оқимининг қайта тақсимланишига олиб келиб, бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юклама ҳосил қилган.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида 23 октябр куни кечки вақтларда катта тирбандликлар кузатилди. Транспорт вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг бир нечта асосий кўчаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли ҳаракат чекланиши транспорт воситалари оқимининг қайта тақсимланишига олиб келиб, бошқа кўчалардаги мавжуд оқимга қўшимча юклама ҳосил қилган.
Натижада шаҳардаги умумий ҳаракат тезлиги, йиғилиб қолган қўшимча оқим ҳисобига кескин тушиб кетган. Бу ҳолат эса, ўз навбатида, барча кўчаларда транспорт воситалари ҳаракат тезлигининг пасайишига олиб келган. Айни шу жиҳат Тошкент шаҳри жамоат транспорти автобуслар ҳаракатига ҳам салбий таъсир кўрсатган.
Алишер Навоий, Лабзак, Сағбон, Сақичмон, Меҳржон, Кичик ҳалқа йўли, 8 март, Шота Руставели, Бобур, Ойбек, Арнасой, Истиқбол, Муқимий—Нукус ҳамда Нурафшон айланма кўчалари орқали ҳаракатланувчи 70 дан ортиқ автобус йўналишларида куннинг тиғиз пайтида қатнов вақти ҳамда оралиқ интервал вақтларига риоя этиш имкони бўлмагани айтилади.
Мавзуга оид
19:34 / 13.04.2026
Таэквондочи Ёсинбек Одилов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
19:30 / 13.04.2026
Эски шаҳарнинг янги Зарқайнари – туризм кўчасидан репортаж
17:41 / 13.04.2026
Фанлар академияси 190 гектар ер майдонидан ихтиёрий воз кечди
17:20 / 13.04.2026