14:41 / 24.10.2023
15051

Хитой Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори бўлиб қолди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 9,5 млрд доллар. 

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 7 млрд ҳамда 3,2 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди: 

Туркия – 2,4 млрд;
Корея – 1,7 млрд;
Туркманистон – 830,3 млн
Германия – 784,2 млн
Қирғизистон – 754 млн
Франция – 659 млн
Афғонистон – 615,3 млн

Top