09:11 / 25.10.2023
2900

Ўзбекистон ва Литва сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Литва ТИВ раҳбарлари сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, инвестиция, транспорт-логистика, таълим ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембургга ташрифи давомида Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис билан музокаралар ўтказди.

«Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис жаноблари билан самарали музокаралар ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо, инвестиция, транспорт-логистика, таълим ва бошқа кўплаб соҳаларда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олинган.

«Биз, шунингдек, парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладик», - дейди Бахтиёр Саидов.

Top