Ўзбекистон | 10:37 / 25.10.2023
8137
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 6 та автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди 

Тошкент шаҳрида 24-25 октябр кунлари айрим автобус йўналишлари ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади. 

Фото: Kun.uz

56-сонли “Тарихтешар маҳалласи – Чорсу савдо маркази” автобус йўналишининг ҳаракати бир томонлама Фурқат ва Алишер Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали Чорсу савдо марказига чапга ҳаракатланган ҳолда ўзгартирилади.

60-сонли “Электрокабел заводи – Тошкент МУМ” автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур, Ислом Каримов кўчалари орқали ўзгартирилади.

95-сонли “Юнусобод 15-даҳаси – Авиасозлар АШБ” автобус йўналишининг ҳаракати икки томонлама Паркент, Кичик ҳалқа йўли, Катта Дархон, Оққўрғон, Осиё кўчалари орқали ўзгартирилади.

16-сонли “Наврўз бозори – Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракати Наврўз бозоридан ТТЗ АШБгача узайтирилади.

103-сонли “Дўмбиробод мавзеси – Чорсу савдо маркази” автобус йўналишининг ҳаракати Дўмбиробод мавзесидан Чилонзор буюм бозори АШБгача узайтирилади.

148-сонли “Миришкор маҳалласи – Тошкент вокзали” автобус йўналишининг ҳаракати Миришкор маҳалласидан Олмос маҳалласи ҳудудигача узайтирилади.

Мавзуга оид