Ўзбекистон | 07:32 / 30.10.2023
11143
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти қисман ўчирилади.

Фото: Kun.uz

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтда кенг кўламли реконструкция, созлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли, жорий йилнинг 30 октябр куни 08:00 дан 31 октябр куни соат 20:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Юнусобод туманида

— Юнусобод-2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-даҳалари;
— Анорзор, Шаҳристон, Кулолқўрғон, Туркистон, Бободеҳқон, Обод маҳаллалари қисман;
— Мойқўрғон, Регистон, Мирзааҳмедова кўчалари ҳамда ТошГРЭСдаги хонадонлар.

Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида жойлашган улгуржи истеъмолчилар

— 1-сонли қозонхона;
— «Юнусобод метан», «Эдем» болалар уйи, «Дрим газ», «Хубит газ», «Лазиз савдо», «Алекс Плоя бизнес», «Делюкс транс сервис», «Нак Абсолют» автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС);
— «Эдем» болалар уйи;
— Deutsche Kabel AG, «Тошкент файз агро», «Маcро» масъулияти чекланган жамиятлари;
— New Medical Services клиникаси;
— 19-даҳа рўпарасидаги маиший хизмат мажмуаси.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги қатор манзилларда газ босими пасайиши кутилмоқда. Шу сабабли, фуқаролардан газ ускуналарига эътиборли бўлиб, эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид