Россияда қамоқдаги сиёсатчилар бир кунлик очлик эълон қилди
ФБК асосчиси Алексей Навалний қамоқдаги сиёсатчиларни Сиёсий маҳбуслар кунида рамзий очлик эълон қилишга чақирди. Акцияга Иля Яшин, Владимир Кара-Мурза ва бошқа фаоллар қўшилди.

Фото: AP
Россия Федерациясида 30 октябрда нишонланадиган Сиёсий маҳбуслар кунида ҳақиқий қамоқ жазосига ҳукм қилинган айрим россиялик сиёсатчилар бир кунлик очлик эълон қилди. Бу ташаббус октябр ойи бошида Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) асосчиси Алексей Навалний томонидан илгари сурилган эди. Иля Яшин, Владимир Кара-Мурза, Лилия Чанишева, Даниэл Холодний ва Вадим Останин акцияга қўшилди ҳамда Навалний сайтида эълон қилинган мурожаат матнига имзо чекди. Очлик эълон қилишда Михаил Кригер ҳам иштирок этди, дея хабар беради мустақил матбуот Кригернинг мактубига таяниб.
Алексей Навалнийнинг чақириғини қўллаб-қувватлаган сиёсатчилар овқатланишдан бош тортишга муваффақ бўлган ёки бўлмагани ҳозирча номаълум. Россия колониялари раҳбарияти 30 октябр куни очлик эълон қилган сиёсатчиларни тўхтатишга ҳаракат қилди: совет даврида бу санада овқат ейишдан бош тортиш жазо камерасига жойлаштириш билан жазоланган.
Айни пайтда, «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, Россияда сиёсий маҳбуслар ёки диний эътиқоди туфайли таъқибга учраганлар сони 600 кишидан ошган. «Мемориал» ҳисоботига кўра, 2014 йил бошидан буён у 15 баробарга ўсди. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса, уларнинг ҳисоб-китобларидан юзлаб одамлар тушиб қолган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Сиёсий маҳбуслар кунига асл номини қайтариш
Сиёсий маҳбуслар куни 1974 йил 30 октябрда Дубровлагда Кронид Любарский ва Алексей Мурженко томонидан сиёсий маҳбус мақомини тан олишга, «ёзишмалар, жўнатмаларга чекловларни бекор қилиш, ташрифлар сонини кўпайтириш» мақсадида ташкил этилган, дейилади Алексейнинг Навалний мурожаати матнида.
«Бу кундаги асосий бирдамлик ишораси нафақат сиёсий маҳбуслар, балки кўплаб озод одамлар томонидан ҳам ўтказилган рамзий бир кунлик очлик эди», деб ёзган ФБК асосчиси.
1991 йил 18 октябрда РСФСР олий кенгаши 30 октябрда Россияда сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш кунини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди, шундан сўнг бу сана расман тан олинди. Россиялик мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бу кунни асл номига қайтаришни бир неча бор талаб қилган. «Сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш куни» - расмий ном. Ҳақиқий ва тўғри номи - «Сиёсий маҳбуслар куни». Мен буни шундай деб аташ керак, деб ўйлайман ва уни қайта талқин қилиш керак эмас», деди ҳуқуқ ҳимоячиси Александр Подрабинек мустақил матбуотга.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:15 / 17.03.2025
Миланда Алексей Навалнийга ёдгорлик ўрнатилди

09:12 / 17.02.2025
Юлия Навалная эри номидаги сиёсий мукофот ҳақида эълон қилди

08:20 / 17.02.2025
Der Spiegel: Бербок ярим йил Навалнийнинг алмашинувини блоклаган

22:25 / 16.02.2025