Суяк емирилишининг давоси борми?
Ҳар қандай касалликнинг келиб чиқишига бир нечта факторлар сабаб бўлиши мумкин. Булар наслий мойиллик, носоғлом турмуш тарзи ва зарарли одатлар. Бу уч омил асоратлари туфайли оддий хасталикларни даволашда ҳам бир қатор муаммолар юзага келиши мумкин.

Суяк емирилиши ёки мўртлашиши асосан 45-50 ёшдан сўнг кузатиладиган касаллик бўлиб, тиббиёт тилида остеопороз деб юритилади. Касаллик узоқ вақт яширин кечиши, инсонни ҳеч қандай белгилар безовта қилмаслиги мумкин. Фақат баъзи-баъзида беморнинг бели симиллаб оғрийди. Остеопороз, айниқса, сон, елка олди суяклари ва умуртқаларни зарарлайди. Инсон умуртқанинг бел ва думғаза қисмида, курак орасида оғирлик ҳисси, мушакларда оғриқ сезади.
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметовнинг таъкидлашича, бу оғир касаллик тиббиётда сон суяги бошчасининг аваскуляр остеонекрози деб ҳам аталади. У суяк тўқимасида қон оқими вақтинча ёки доимий бузилиши оқибатида юзага келади. Яъни, танамиздаги суяклар бир-биридан тоғай билан ажралиб туради. Юзалари бўғим пайлари билан мустаҳкамланган. Улар ҳаракат чоғида юзага келадиган ташқи зарбаларга қалқон бўлади.
Бўғимлар ички қавати эса махсус парда билан қопланган бўлиб, ўзидан суюқлик чиқариб туради ва шу туфайли бўғимлар эластиклиги ортади ҳамда ҳаракат-таянч вазифасини ўтайди. Сон суяги бошчаси тананинг шу қисмидан ўтган битта артерия билан озиқланади. Агар унга қон бориши бузилса ёки тўхтаса, бўғимлар кислород ва бошқа ҳаётий зарур моддаларга тўйинмаслиги оқибатида некроз, яъни ҳужайра ва тўқималар нобуд бўлиши жараёни бошланади. Некроз ўчоғи катталашгани сайин сон суяги бошчаси ўз мустаҳкамлигини йўқотиб, тана оғирлигига бардош беролмай қолади.
Шунингдек, остеопороз тана оғирлигини ушлаб турувчи бўғимларни зарарлайди. Бундан, айниқса, тос суяги ва тизза бўғимлари азият чекади. Инсоннинг ҳаракатланиши чекланади. Оёқларда оғриқ сезилади. Бу ҳам касалликнинг нишонаси ҳисобланади.
Бундан ташқари, букчайиб юриш, томир тортишиши, тез чарчаш, пародонтоз (милк касаллиги), беҳоллик, юракнинг тез уриши, тишларда караш пайдо бўлиши, тирноқларнинг синувчанлиги, сочларнинг эрта оқариши ҳам касалликнинг белгиларига киради.
Камҳаракатлилик — касалликнинг асосий сабабчиси
Касаллик қуйидаги сабаблар натижасида келиб чиқиши мумкин:
- Камҳаракатлилик. Остеопороз ёки суяк емирилиши замонавий инсонлар касаллиги ҳисобланади. Жисмоний ҳаракат қанчалик кам бўлса, суяклар ҳам шунчалик заифлаша боради.
- Зарур витаминларнинг етишмаслиги.
- Кальцийнинг сўрилишига тўсқинлик қиладиган ошқозон-ичак касалликлари.
- Буйрак ва жигар етишмовчилиги.
- Наслий мойиллик.
- Зарарли одатлар (спиртли ичимлик ичиш ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш).
- Бўйнинг ёшга нисбатан паст бўлиши.
- Касбий касалликлар (кун давомида ўтириб ишлайдиган касб соҳиблари).
- Эндокрин касалликлар (қандли диабет, буқоқ).
Таомномангизга эътиборли бўлинг
Суяклар мустаҳкамлигини таъминлаш учун организм ҳар куни 1,2-1,5 гр кальцийга муҳтожлик сезади. Бу эҳтиёжни қондиришнинг энг яхши йўли сут маҳсулотларини истеъмол қилишдир. Мева ва сабзавотлар таркибида кальций бор йўғи 0,4-0,5 граммни ташкил қилади. организмнинг кундалик эҳтиёжини қоплаш учун қуйидаги рўйхатдагилардан бирини танлаб, истеъмол қилиб туришингиз керак.
Бир кунлик меъёр:
- Ярим литргача сут;
- 100 гр (1 пиёла) творог;
- 2-3 тилим пишлоқ;
- 2 пиёла қатиқ
Даволаш чоралари кўрилиши керак
Касалликни даволаш беморнинг ҳолатига қараб белгиланади. Агар касалликни гормонал ўзгаришлар келтириб чиқарган бўлса, махсус гормонал дори воситалар буюрилади.
- Бемор соғлом турмуш тарзига риоя қилиши, кўнгилсиз ҳодисалардан йироқроқ бўлиши керак.
- Дори воситалари билан бир қаторда кальций ва Д витамини билан бойитилган витаминлар йиғиндилари қабул қилинади.
- Махсус жисмоний машқлар ва уқалаш муолажалари буюрилиши мумкин.
- Кўпроқ тоза ҳавода пиёда сайр қилиш буюрилади.
Махсума ОҚҚЎЗИЕВА тайёрлади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
-
Доналд Трамп Россия—Украина урушида Байден, Зеленский ва Путинни айблади
Жаҳон | 00:35
-
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди
Жаҳон | 00:15
-
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
Жаҳон | 23:23 / 14.04.2025
Мавзуга оид

08:38 / 01.04.2025
Соғлом умрни узайтиришнинг тўрт асосий усули айтилди

14:15 / 04.02.2025
Суяк емирилишини даволайдиган гел ишлаб чиқилди

20:05 / 22.12.2024
“Чекмаслигингиз тамаки тутуни зараридан хавфсиз эканингизни англатмайди” – пулмонолог Давронбек Турсунов

17:55 / 12.08.2024