Арестович Украина президентлигига номзодини қўймоқчи
Алексей Арестович агар президентлик сайлови ўтказилса, унда иштирок этмоқчи эканини тасдиқлади.
Украина президенти девонининг штатдан ташқари собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестович навбатдаги президентлик сайловида иштирок этиш ниятида. Мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилингани сабабли сайловнинг санаси ҳозирча номаълум.
«Ҳа, мен номзодимни қўяман», деб жавоб берди у «Интерфакс-Украина» журналисти сўровига жавобан.
Арестович, шунингдек, ижтимоий тармоқларда эълон қилган Украинадаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий ва бошқа ислоҳотларга оид таклифлар ўзининг сайловолди дастури эканини тасдиқлади.
«Дастур мутахассислар томонидан якунига етказилади, мен уни муҳокама қилиш учун эълон қилдим. Эътирозлар, фикрлар, маслаҳатлар, танқидлар қабул қилинади», деб ёзди у.
Украинада навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил баҳорида бўлиб ўтиши керак, аммо ҳозирда жамиятда уларни ҳарбий ҳолат шароитида ўтказиш имконияти ва зарурлиги муҳокама қилинмоқда.
Арестович 2020 йил декабридан 2023 йил январигача Украина президенти девонининг мустақил маслаҳатчиси бўлган. У футурологик прогнозлари билан танилган. Арестовичнинг қарашлари ва баёнотлари кўпинча оммавий ахборот воситаларининг эътиборига тушади ва жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлади. У, хусусан, ташвиқот юритгани учун кўп танқид қилинган.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024