Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон президенти Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этди.
Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон етакчиси ташкилотга раислигида эришилган асосий натижаларни қайд этди, тузилмани янада ривожлантириш ва туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари борасидаги фикрларини баён қилди, қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Саммит доирасида Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун «Туркий дунёнинг олий ордени» тантанали топширилди.
Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда давлат раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов кузатиб қўйди.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026