Ўзбекистон | 20:03 / 04.11.2023
12409
2 дақиқада ўқилади

8-10 ноябр кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити туфайли баъзи кўчалар ёпилади.

8-10 ноябр кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади, бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммити ўтказилиши туфайли қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:

1. Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб, Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;

2. Нукус - Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб, Мовароуннаҳр кўчасигача;

3. Ойбек - Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

4. Ислом Каримов - Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб, Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;

5. Шароф Рашидов - Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;              

6. Навоий - Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;

7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;

8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача. 

Ҳаракатланиш чекланган кўчаларда тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид