Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада «Киаран» довули қурбонлари сони 13 нафарга етди
Италия ва Франция ноқулай об-ҳаводан энг кўп зарар кўрди. Белгия, Нидерландия ва Испанияда ҳам ўлим ҳолатлари кузатилди.
2 ноябрга ўтар кечаси Атлантика океани устида вужудга келган ва 3 ноябр, жума куни Ғарбий Европа давлатларига ёпирилган «Киаран» довули камида 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Айниқса, Франция ва Италияда кучли вайронагарчилик юз берди. Табиий офат оқибатида уч киши ҳалок бўлган Италиянинг Тоскана провинциясида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бир неча соат ичида минтақада ёғингарчилик даражаси 20 сантиметрга етди - бу тегишли ўлчовлар бошланганидан бери максимал кўрсаткич. Дарёлар қирғоқларидан ошиб, яқин атрофдаги аҳоли пунктларини сув босди.
Флоренция, Пиза ва Прато чеккаларида ўт ўчириш хизмати сув босган туннелларда қолиб кетган ёки қулаган дарахтлар томонидан тўсиб қўйилган автомобилчиларни қутқариш учун ўнлаб операцияларни амалга оширди.
Тоскана раҳбари Эугенио Жиани иқлим ўзгариши оқибатларини фалокат сабаби деб билишини маълум қилди. Флоренция мэри Дарио Нарделле ҳам вазиятни кескин деб атади. Венецияда икки киши бедарак йўқолгани хабар қилинган.
Францияда «Киаран» довули оқибатлари
Францияда довул оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 47 киши жароҳатланди. 3 ноябр куни эрталаб мамлакатда ярим миллиондан ортиқ уй электр таъминотисиз қолган, уларнинг ярми - Бретанида. Ушбу провинцияда 2 ноябрга ўтар кечаси шамолнинг тезлиги соатига 200 кмга етди.
Париж яқинида об-ҳаво шароити туфайли шаҳарлараро поездлар ҳаракати тўхтатилди. Мамлакат расмийлари яқин орада Франциянинг Атлантика океани соҳилларига яна бир кучли довул ёпирилишини кутмоқда.
Ғарбий Европанинг бошқа давлатларида ҳам ёмон об-ҳаво туфайли инсонлар қурбон бўлди. Хусусан, Белгиянинг Гент шаҳрида кўчада ўйнаб юрган беш ёшли украиналик бола устига дарахт тушиб кетган. Худди шу шаҳарда 64 ёшли Германия фуқароси қулаган дарахт остида вафот этди. Нидерландиянинг Венрай шаҳрида ҳам камида бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинган. Германиянинг Гослар шаҳрида 46 ёшли аёл ҳам устига қулаган дарахт туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Испания расмийлари 3 ноябр куни Басклар ўлкаси ва Галисияда энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилди. Мадрид марказида 23 ёшли қиз устига дарахт қулаши оқибатида вафот этди.
Мавзуга оид
16:03 / 14.02.2026
“Нилс” довули сабаб Европа жанубида уч киши ҳалок бўлди
14:40 / 01.11.2025
Карибда инқироз: «Мелисса» довули қурбонлар ва миллиардлаб зарар қолдирди
09:35 / 29.10.2025
Ямайкага тарихидаги энг кучли «Мелисса» довули ёпирилди
23:37 / 02.11.2024