Финляндияда тарихда биринчи марта довул кузатилди
Табиий офат оқибатида 40 мингга яқин хонадон электр энергияси таъминотисиз қолган.

Фото: Esa Tuomola
Финляндия ғарбида мамлакат тарихидаги илк довул қайд этилди. Табиий офат оқибатида 40 мингга яқин хонадон электр энергияси таъминотисиз қолди, деб хабар беради Yle телерадиокомпанияси.
Маълум қилинишича, Раума шаҳрида шамол тезлиги сониясига ўртача 33,5 метрга, Пори шаҳрида эса сониясига 30,3 метрга етган.
«Кузатувлар давомида мамлакат тарихида бундай кўрсаткич қайд этилмаган. Бу ростдан ҳам камёб ҳодиса», — дейди Метеоролия институти метеорологи Туомо Бергман.
Маълумотларга кўра, 1 ноябр куни Финляндия ғарби ва жанубида 40 мингга яқин хонадон электр энергиясидан узилиб қолган. 2 ноябр тонгида эса уларнинг аксариятида электр таъминоти қайта тикланган.
Метеорологларнинг прогнозларига кўра, 3 ноябр куни Финляндияда янги кучли циклон кузатилади. У ҳам юқоридаги довул йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.
Аввалроқ Испанияда сув тошқинлари оқибатида 211 киши ҳалок бўлгани, расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини кутаётгани тўғрисида хабар берилганди. Мамлакат ҳукумати яна 10 минг нафар ҳарбий хизматчи ва полиция ходимини сув тошқини оқибатидан жабр кўрган Валенсияга юборади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20
-
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 21:59
-
Андижондаги тошқин, олий таълимдаги ўзгаришлар ва дўхтирларга $1500 ойлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:33
Мавзуга оид

12:22 / 05.03.2025
Татуировка тери саратонига сабаб бўлиши мумкин

22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди

23:18 / 23.11.2024
Finnair иш ташлашлар туфайли 300 га яқин рейсини бекор қилади

21:33 / 18.11.2024