Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов Нукусга келди
Татаристон делегацияси Қорақалпоғистондаги қатор заводларга ташриф буюради ҳамда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказади.
Фото: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бошлиғи Аманбай Ўринбоев кутиб олди.
Рустам Миннихонов бошчилигидаги Татаристон делегацияси бугун, 7 ноябр куни Қорақалпоғистонга хизмат сафари билан келди.
Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бошлиғи Аманбай Ўринбоев кутиб олди.
7 ноябрь куни Татаристон делегацияси Қорақалпоғистондаги қатор заводларга ташриф буюради ҳамда Қорақалпоғистон раҳбарлари билан қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказади.
Шу йилнинг 5 октябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга бўлган расмий ташрифи чоғида Қозон шаҳрида Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов билан учрашганди.
Учрашувда давлат раҳбари Татаристон раҳбари билан муҳим йўналишларда ҳамкорликнинг қўшма «йўл хариталари»ни амалга оширишга келишиб олди.
Рустам Миннихоновнинг ҳозирги ташрифи юқорида қайд этилган «йўл хариталари»да келишилган масалалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
12:40 / 10.01.2026
Нукус ва Хўжайлида “опий” савдоси фош этилди: 1 кгдан ортиқ модда мусодара қилинди
14:08 / 28.12.2025
Қорақалпоғистонда солиқ бошқармаси икки ходими ушланди
14:57 / 15.12.2025