Ўзбекистон | 00:40 / 07.11.2023
17341
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 8-10 ноябр кунлари бир қанча автобус йўналишлари ўзгартирилади

Шунингдек, йўналишларда оралиқ интервал вақти ҳам ўзгариши мумкин.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши сабабли бир қанча автобус йўналишлари ўзгартирилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.

Қайд қилинишича, Ислом Каримов кўчасининг Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ ёпилиши сабабли, ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 51-сон автобус ҳаракати И.Каримов кўчасидан Афросиёб, Бешёғоч, Фурқат кўчалари орқали ўтади.

Шунингдек, 141-сонли йўналиш ҳаракати Қоратош кўчасидан Фурқат, А.Навоий, Олмазор кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади. 196-сонли йўналиш ҳаракати Афросиёб кўчасидан Бешёғоч, Фурқат, А.Навоий кўчалари орқали ўтади.

Шу билан бирга, айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланиши сабабли, қуйидаги йўналишларда оралиқ интервал вақти ўзгариши мумкин:

- Бобур кўчаси орқали ҳаракатланувчи 11, 40, 45, 47, 67, 76, 77, 94-сонли автобус йўналишларида;

- Нукус кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2, 12, 80, 81, 97, 127, 196-сонли йўналишларда;

- Ойбек кўчаси орқали ҳаракатланувчи 57, 67-сонли йўналишларда;

- Афросиёб кўчаси орқали ҳаракатланувчи 13, 196-сонли йўналишларда;

- Ш.Рашидов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 30, 37, 57, 85, 97, 140-сонли йўналишларда;

- И.Каримов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 1, 19, 21, 51, 60, 67, 85-сонли йўналишларда;

- А.Навоий кўчаси орқали ҳаракатланувчи 28, 30, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 97, 115, 140-сонли йўналишларда.

Аэропортга боришни режалаштирган фуқаролардан вақтинчалик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда йўлга чиқиш сўралмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид