Ўзбекистон | 10:39 / 08.11.2023
6925
1 дақиқада ўқилади

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланди

Дипломат 38 ёшда. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев кеча Полша пойтахтига етиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё».

У шу пайтга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги консули бўлиб ишлаган, 2020 йилдан бери эса Бош консулликка раҳбарлик қилган. 

Дипломат 38 ёшда. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

Амирсаид Аъзамхўжаев 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Полшадаги муваққат ишлар вакили ва 2019 йилдан фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасида ишлаган Баҳром Бобоев ўрнига тайинланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид