11:58 / 08.11.2023
4815

Тихановская Берлинда «Беларуснинг дўстлари» билан учрашди

Берлинда Тихановская европалик парламентарийларни беларуслик сиёсий маҳбуслар ва сургундаги беларусларни қўллаб-қувватлашга чақирди, деб хабар бермоқда DW мухбири.

Фото: Picture Alliance

7 ноябр, сешанба куни Берлин марказидаги Бранденбург дарвозасига оқ-қизил-оқ байроқлар кўтарган бир неча ўнлаб одамлар келди. Митингда Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановская ҳам иштирок этди

Унинг сўзларига кўра, немис сиёсатчилари билан учрашувларда паспорт ва қонунийлаштириш масаласини кўтарган, бу кўпчиликни ташвишга солмоқда. Тихановскаяга кўра, Германия расмийлари яшаш учун рухсатномаларни узайтириш мақсадида муддати ўтган Беларус паспортларини тан олади. Бундан ташқари, у немис расмийларидан беларусларнинг бошпана сўровларини кўриб чиқиш жараёнини тезлаштиришни сўради. Тихановская ушбу масалаларни кўриб чиқиш учун идоралараро ишчи гуруҳ тузишга интиляпти. 

«Берлин девори огоҳлантиришсиз қулаб тушди. Беларус учун имкониятлар дарчаси очилганда, биз тайёр бўлишимиз керак: ислоҳотлар лойиҳалари тайёр бўлиши керак, халқаро алоқаларга эга бўлишимиз керак», - дея қўшимча қилди у. 

Тихановская Берлинда Европа парламентлари вакиллари билан учрашди 

Аввалроқ у Берлинда Германия, Австрия, Франция, Италия, Испания ва бошқа мамлакатлар парламентлари вакиллари билан учрашган эди. Йиғилишда депутатлар Беларусдаги демократик ҳаракатга қандай ёрдам бериши мумкинлигини муҳокама қилди, деб хабар беради DW мухбири. 

«Демократик Беларусга пул ва вақт сарфлаш - хайрия эмас, бу - ЕИ келажаги ва хавфсизлигига сармоя», - деди Тихановская ўз нутқида. 

У парламент аъзоларини беларуслик сиёсий маҳбуслар ва муҳожирликдаги беларусларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ўз мамлакатлари сиёсий кун тартибига киритишга, шунингдек, Александр Лукашенконинг фармони туфайли эндиликда чет элдаги дипломатик ваколатхоналарда янги паспорт ололмайдиган Беларус фуқароларига ҳужжатларни бериш масаласини кўриб чиқишга чақирди.

22 мамлакат парламентларида «Беларус дўстлари» гуруҳлари мавжуд, жумладан Германияда Бундестаг депутатлари ташаббуси билан «Демократик Беларус» гуруҳи ташкил этилган. Германияда 8 ноябр куни Беларус муаммолари бўйича парламент муҳокамаси бўлиб ўтади. 

Top