Жаҳон | 09:23 / 09.11.2023
4615
3 дақиқада ўқилади

Россияда ҳарбий цензурага учраган сайтлар сони 15 мингдан ошди

«Роскомсвобода» маълумотларига кўра, ҳарбий цензура аллақачон 15 мингдан ортиқ сайт ва ҳаволаларга таъсир қилган. Лойиҳанинг таъкидлашича, бу фақат РКН реестри ёрдамида кузатилиши мумкин бўлган маълумот; аслида вазият бошқача бўлиши мумкин.

Фото: РИА Новости / Томас Тхайцук

Россияда ҳарбий цензурага учраган сайтлар ва ҳаволалар сони 15 мингдан ошди. Бу маълумотлар 8 ноябр, чоршанба куни «Роскомсвобода» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси томонидан тақиқланган маълумотлар реестри бўйича ўз мониторинги натижаларига асосланиб келтирилди. У ушбу рўйхатга кичик оммавий ахборот воситалари ҳам, дунёга машҳур ресурслар ҳам киритилганини таъкидлади. 

«2022 йил февраль ойида бошланган ҳарбий цензура нафақат «махсус операция» ҳақида расмий Россияникидан мутлақо фарқ қиладиган позицияда ёзаётганларга, балки қароқчи сайтлар, IT-порталлар, онлайн-дўконлар, таниқли шахсларнинг шахсий блоглари ва бошқа кўплаб интернет-ресурларга ҳам таъсир қилди», деб таъкидлайди «Роскомсвобода». 

Бош прокуратуранинг бир қарори билан минглаб сайтлар блокланган

2022 йил 24 февралда ҳарбий цензура асосида блокланган ресурсларни алоҳида тоифага йиғишни бошлаган лойиҳа иштирокчилари «кунига баъзан бир неча ўнлаб, ҳатто юзлаб сайтлар блокланганини, цензуранинг асосий ташаббускори Бош прокуратура, нисбатан кам ҳолатларда - вилоятлар судлари бўлганини пайқаган». Бундан ташқари, агар судлар кўпинча алоҳида ҳаволаларни блоклаган бўлса, «назорат маҳкамаси асосан бутун сайтларни, баъзида «ниқоб» бўйича, яъни - барча доменлар ва субдоменлар билан тақиқлаган». Шу тариқа, битта қарорга асосланиб, Бош прокуратура бир неча минггача сайтларни блоклаши мумкин, дея таъкидлайди «Роскомсвобода».

Шу билан бирга, тадқиқотчилар таъкидлашича, Роскомнадзорнинг блокланган «фейклар» бўйича расмий рақамлари бундан ҳам юқори: агентликнинг 2023 йил май ойидаги маълумотларига кўра, уруш ҳақидаги «фейклар» бўлган 172 мингдан ортиқ сайт блокланган. «Гап шундаки, барча интернет-ресурслар ҳам алоқа операторлари томонидан блокланмаган. Кўпгина сайтлар ва очиқ саҳифалар тўлиқ блокка тушмаслик учун тақиқланган маълумотларни ўзи тезда ўчириб ташлашга ҳаракат қилади. Шунинг учун бунда ҳайратланарли нарса йўқ, - дейилади нашрда. - 15 000 - Бу Россияда ҳарбий цензура асосида блокланган маълумот материалларининг фақат бир қисми, аммо биз уларга нисбатан ҳаракатларни РКН реестрига киритилгани сабабли кузатишимиз мумкин бўлган».

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти