Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда М39 халқаро автомагистрал йўли ва айрим хонадонларни сел босди
М39 халқаро автомагистрал йўлининг Бойсун туманидан ўтган қисмида сел-сув тошқинлари йўл қатнов қисмига чиқиб келган. Ҳозирда сел оқибатлари бартараф этилмоқда.
Кеча, 8 ноябр куни М39 халқаро автомагистрал йўлининг Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Чилонзор маҳалласидан ўтган қисмида сел-сув тошқинлари йўлнинг қатнов қисмига чиқиб келган.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ходимлари етиб борган ва вазият назоратга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт ҳаракати тикланган.



Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан йўл бўйида жойлашган айрим хонадонлар ва бошқа объектларда сув тўпламларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Бундан олдин, жорий йил 8-9 ноябр кунлари кучли ёмғирлар натижасида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган эди.



Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
09:41 / 01.06.2026
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
09:12 / 27.05.2026
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
18:52 / 22.05.2026