«Агентство»: Россияда қотилликда айбланган 17 киши афв этилди
Катта шов-шувга сабаб бўлган қотилликларда айбланган камида 17 киши Украинага қарши урушда қатнашгани учун афв этилди. Баъзилар Россияга қайтиб, янги жиноятлар содир этган, дейилади «Агентство» материалида.

Фото: РИА Новости
Россияда 2022 ва 2023 йилларда қотилликда айбланган камида 17 кишини афв этилди. «Агентство»нинг 9 ноябр, пайшанба куни эълон қилинган материалига кўра, афв этилганларнинг барчаси Украинага қарши урушда қатнашиб, кейин озодликка чиққан, баъзилари эса қайтиб келгач, яна жиноят содир этган.
Кемеровода яшовчи Владислав Канюснинг озод этилиши энг резонансли воқеалардан бири бўлди, у ўзининг собиқ таниши Вера Пехтелевани шафқатсизларча ўлдириб, унга юздан ортиқ жароҳатлар етказган. Қотиллик пайтида қўшнилар қизнинг қичқириғини эшитиб, бир неча бор полицияга қўнғироқ қилган, аммо полиция келмаган. Полициячилар ўз ишига бепарволик билан ёндашгани учун шартли қамоқ жазосини олди, 17 йилга қамалган қотил эса Украинага урушга кетган ва Россияга озод шахс бўлиб қайтган.
Қотилликда айбланган ва афв этилганлар орасида 23 ёшли Татяна Рекутинани зўрлаб ўлдирган Перм ўлкасида яшовчи Артем Бучин; ўзининг 33 ёшли таниши Олга Шляминани ўлдириб, жасадини бўлаклаб ташлаган Архангелск вилоятида яшовчи Вячеслав Самойлов; 27 ёшли таниши Татяна Мелехинани бўғиб ўлдирган Перм вилоятида яшовчи Дмитрий Зеленский; укаси билан бирга 19 ёшли Мария Нечетнаяни калтаклаб ўлдирган обнинсклик Владислав Коробейников ҳам бор.
Баъзилар урушдан қайтгач, яна жиноят содир этган, масалан, Киров вилоятидан бўлган Иван Россомахин, агар афв бўлмаса, қотиллик ва талончилик учун 14 йиллик қамоқ жазосини ўташи керак эди: урушдан қайтгач, у қишлоқдоши, 85 ёшли Юлия Буйскихни пичоқлаган. «Агентство» маълумотларига кўра, Украинадаги урушдан қайтган россияликлар камида 20 та жиноят содир этган, бунинг натижасида 27 киши ҳалок бўлган.
Нашр журналистларининг таъкидлашича, аслида урушда қатнашгани учун афв этилган қотиллар кўп. Уларнинг кўплари фронтда ҳалок бўлди, бошқаларининг ҳолатлари резонансга олиб келмади. Бундан ташқари, дея ёзади «Агентство», маҳкумлар махфий фармонлар билан афв этиляпти.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

11:31 / 26.04.2025
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

00:41 / 26.04.2025
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

12:04 / 25.04.2025