Ўзбекистон | 21:12 / 10.11.2023
22847
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ота фарзандлари учун 300 миллион сўм алимент тўлади

Аввалига қарздор отанинг барча мол-мулкига тақиқ қўйилган.

Фото: МИБ

Қўшработ туманида ота фарзандлари учун 300 миллион сўм алимент тўлади. Бу ҳақда МИБ матбуот котиби Kun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Б.Л.дан ундирувчи С.Қ.га уч нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан ижро ҳужжати бюронинг туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 21, 87-моддаларига кўра тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Бюронинг Қўшработ туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган тушунтиришлардан сўнг қарздор фарзандлари учун бирйўла 300 миллион сўм алимент пулини тўлаб берган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид