Ўзбекистон | 10:54 / 11.11.2023
77077
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 13-15 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража, 14 ноябрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража, 15 ноябрда кечаси +2...+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси +1...+6 даража, кундузи +15...+20 даража; 15 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +13...+18 даража; Навоий вилоятининг шимолида 13 ноябрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража, 14 ноябрда кечаси +0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража, 15 ноябрда кечаси +2...+7 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси +1...+6 даража, кундузи +13...+18 даража, 14 ноябрда кечаси +1...+6 даража, кундузи +15...+20 даража, 15 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +17...+22 даража, 14 ноябрда кечаси +3...+8 даража, кундузи +20...+25 даража, 15 ноябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1...+6 даража, кундузи +13...+18 даража, 15 ноябрда +20...+25 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси -3...-8 даража, кундузи +4...+9 даража, 14 ноябрда кечаси -0...-5 даража, кундузи +6...+11 даража, 15 ноябрда кечаси -0...-5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид