Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида жуда илиқ ҳарорат кузатилади
Ўзбекистон бўйича 13-17 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13...+18 даража атрофида бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта бошида баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +21...+24 даражагача, республика жанубида баъзи жойларда +25...+27 даражагача бўлади.
Ҳаво ҳарорати ҳафта охирига бориб, кечаси +7...+10 даражагача кўтарилади.
Бундай ҳарорат фони ноябр ойининг ўрталари учун иқлим қийматларидан +5...+8 даражага юқори ҳисобланади.
Пойтахтда 13-17 ноябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача бўлган тезликда эсади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +14...+16 даража, кейинчалик кундузги ҳарорат кўтарилиб, 16-17 ноябрда +21...+23 даража бўлади. Кечаси ҳарорат +5...+7 даражадан +8...+10 даражагача аста-секин кўтарилади.