Ўзбекистон | 16:06 / 13.11.2023
8363
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фуқаро 21 туп қайрағочни кесиб ташлади

Ҳолат бўйича чора кўрилиб, етказилган зарар 180 млн 840 минг сўм ҳисобланган.

Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси

Қашқадарё вилояти Китоб туманида фуқаро 21 туп қайрағоч дарахтини ноқонуний кесиб ташлагани аниқланган. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, фуқаро фермер хўжалигига тегишли ер майдони атрофида ўсиб турган 21 туп қайрағоч дарахтини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесиб ташлаган.

Аниқланган ҳолат юзасидан табиатга 180 млн 840 минг сўм зарар етказилгани ҳисобланган. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид