Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Qiwi Uzbekistan фаолиятини тўхтатади
Компания мижозлардан ҳамёндаги пулларни чиқариб олишни сўрамоқда.
Россиянинг Qiwi тўлов тизими Ўзбекистон филиали 18 декабрдан фаолиятини тўхтатади. Компания мижозлардан электрон ҳамёндаги пулларни чиқариб олишни сўрамоқда. 16 ноябрдан бошлаб, ҳамёнда пулларни сақлаганлик учун кунлик 75 минг сўм комиссия олинади.
Қайд қилинишича, ўзбекистонликлар Qiwi хизматларидан ягона илова орқали фойдаланишни давом эттириши мумкин. Аммо Ўзбекистондаги ҳамёндан бошқа давлатдаги ҳамёнга пул ўтказиб бўлмайди.
«Ўзбекистонда ҳамённинг функционаллиги анча чекланган – фақат маҳаллий хизматлар учун тўловлар ва маҳаллий банк карталарига ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Шу билан бирга, деярли 90 фоиз фойдаланувчилар ҳамёндан махсус хорижий хизматлар ва халқаро пул ўтказмалари учун фойдаланган. Ўзбекистон Марказий банки томонидан барча тўлов тизимларига ўрнатилган чекловлар туфайли ушбу имкониятлар ҳозир мавжуд эмас. Шунинг учун биз Qiwi Uzbekistan иловасини ёпишга қарор қилдик», дейилади хабарда.
Компаниянинг огоҳлантиришича, 18 декабрдан кейин ҳамён балансидан пул ечиб олиш учун ариза ёзиш керак бўлади. Шунинг учун пулларни имкон қадар тезроқ чиқариб олиш тавсия қилинмоқда.
Мавзуга оид
14:30 / 15.10.2025
Россия банклари янги картасиз тўлов тизими устида ишламоқда
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025