Жаҳон | 08:20 / 14.11.2023
6772
2 дақиқада ўқилади

ЕИ 15 ноябр куни Россияга қарши янги санкциялар пакетини тақдим этади

Жозеп Боррел чоршанба куни Брюсселда Россия Федерациясига қарши янги, 12-санкциялар пакети тақдим этилишини эълон қилди. Унда олмос ва нефтга чекловлар киритилиши кутилмоқда.

Фото: Reuters

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Еврокомиссия билан биргаликда 15 ноябр, чоршанба куни Украинага нисбатан тажовузкорлиги учун Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакети бўйича таклифларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Брюсселдаги DW мухбири хабар берди

«Биз санкцияларнинг 12-пакети устидаги ишни ниҳоясига етказмоқдамиз. Бу чораларнинг бир қисми шахсий санкциялар, иккинчи қисми иқтисодий ва тармоқ санкциялари. Чоршанба куни комиссия билан биргаликда мен ўз таклифларимни кенгашга тақдим этаман», деди Боррелл ташқи ишлар вазирлари даражасидаги Европа Иттифоқи кенгаши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. 

Бундан ташқари, унинг аниқлик киритишича, таклиф этилаётган санкциялар «рўйхатга қўшимча шахсларни қўшиш, Россия экспортига янги тақиқлар, жумладан, олмос сотиб олишни тақиқлаш, Россия нефти нархининг юқори чегарасига риоя қилишни кучайтириш бўйича ҳаракатлар, шунингдек, санкциялардан қочишга қарши кураш чоралари»ни қамраб олади. 

Пакетнинг «оғирлиги» беш миллиардга баҳоланмоқда 

Аввалроқ Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Европа Иттифоқи Россия Федерациясига қарши янги санкциялар, жумладан, кимёвий моддалар ва технологияларни экспорт қилиш чекловларини жорий этиш имкониятини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Россия Федерацияси билан савдо нисбати бўйича ҳисоблаганда бу чоралар тахминан 5 миллиард еврога баҳоланмоқда. 

Европа Иттифоқи аввалги санкциялар пакетини 2023 йил июн ойида қабул қилган эди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид