Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jazeera Airways Фарғонадан Кувайтга янги авиақатновни йўлга қўяди
Авиакомпания декабр ойидан бошлаб Кувайт-Фарғона-Кувайт йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйишга қарор қилган.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Jazeera Airways авиакомпаниясининг Ўзбекистон ва Тожикистон бўйича директори Илдар Абубекировни қабул қилди.
Учрашувда Jazeera Airways томонидан йўлга қўйилаётган Кувайт-Фарғона-Кувайт йўналишидаги авиақатнов билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Фарғона халқаро аэропортидан ушбу авиакомпания билан биргаликда Миср, Туркия ва қатор Европа мамлакатларига авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг учта шаҳридан Jazeera Airways томонидан Кувайтга амалга оширилаётган авиақатновларда Фарғона вилоятида яшовчи йўловчилар салмоқли ҳиссага эга эканини қайд этган Илдар Абубекиров, авиакомпания бундан келиб чиққан ҳолда декабр ойидан бошлаб Кувайт-Фарғона-Кувайт йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйишга қарор қилганини маълум қилди.
168 ўринга мўлжалланган Airbus A320neo самолётларида дастлабки босқичда ҳафтасига 3 та авиарейс ташкил этилса, келгуси ойлардан бошлаб кунлик авиақатновлар амалга оширилади.
Мулоқот давомида шунингдек, Фарғонадан Миср, Туркия ва қатор Европа мамлакатларига авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
12:06 / 03.06.2026