Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Италия президенти билан учрашди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Абат Файзуллаев Италия президенти Сержио Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: Дунё АА
«Дунё» хабарига кўра, тантанали маросим Италия президентининг Рим шаҳридаги расмий қароргоҳи – «Квиринале» саройида бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида Сержио Маттарелла жорий йилнинг 9-11 ноябр кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифини ёдга олди ва ташриф унда унутилмас таассуротлар қолдирганини қайд этди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида стратегик мулоқотни илгари суришнинг юксак аҳамияти тасдиқланди, Ўзбекистон ва Италиянинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги истиқболларидан самарали фойдаланишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидланди.
Суҳбат якунида Италия президенти Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси ҳамда у зиёрат қилган Самарқанд ва Хива шаҳарларидаги қадимий обидалар жозибасини алоҳида қайд этди.
Абат Файзуллаев жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси этиб тайинланди. У 2020-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси бўлиб ишлаган, шунингдек, Венгрияда ўриндошлик асосида элчи бўлган. Бир вақтнинг ўзида, Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили лавозимида фаолият олиб борган.
Абат Файзуллаев 2018-2023 йилларда Римдаги дипломатик ваколатхонага раҳбарлик қилган Отабек Акбаров ўрнига тайинланди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

22:21 / 09.06.2025
Италиялик эркак бир йил давомида иш жойидан салкам 2 кило олтин ўғирлади

20:32 / 06.06.2025
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди

20:29 / 02.06.2025
Италиядаги Этна вулқони яна отилишни бошлади

09:48 / 02.06.2025