Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Batik Air Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида авиақатновни йўлга қўяди
Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда.
Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А330 самолётларида ҳафтада бир марта - жума кунлари амалга оширилади.
Авиакомпания вакиллари Uzbekistan Airports раҳбарияти билан учрашув давомида минтақада йўналишлар тармоғини ривожлантириш ва парвозлар сонини кўпайтириш ниятини билдирди. Бошқарув компанияси авиаташувчини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини маълум қилди.
Batik Air - бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади ҳамда Lion Air (лоукостер) арзон авиакомпаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:00 / 21.10.2025
Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпурга – кўпроқ қулайлик ва афзалликлар
11:56 / 16.10.2025
Малайзия авиакомпанияси Куала-Лумпур - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди
10:51 / 11.03.2024
Икки индонезиялик учувчи парвоз вақтида ярим соатга ухлаб қолди
18:50 / 30.05.2023