Ўзбекистон | 22:09 / 23.11.2023
16511
1 дақиқада ўқилади

Коллеж директорини калтаклаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди

Мажбурий обунани таъминламагани учун калтакланган коллеж директори бош мия чайқалиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди. Шунингдек, ҳоким ўринбосари — Қаҳрамон Муртазоқуловнинг ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳам олиб борилмоқда.

Фото: Бағдод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фарғона вилояти, Бағдод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Муртазоқуловга ҳайфсан интизомий жазоси берилди. Бу ҳақдаги фармойиш туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов томонидан 22 ноябр куни имзоланган.

Ҳужжатда қайд қилинишича, Қаҳрамон Муртазоқулов давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини «қўпол равишда бузган». Унга Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан ҳайфсан берилган. 

Аввалроқ, Бағдод туманидаги педагогика коллежининг зиммасига газета ва журналларга обуна бўлиш учун қарийб 24 млн сўм режа қўйилгани, бу талабни бажара олмаган коллеж директор туман ҳокимининг ўринбосари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Kun.uz манбасининг тасдиқлашича бу ўринбосар айнан Қаҳрамон Муртазоқулов бўлади. 

Бағдод тумани прокуратураси хабарига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти